Гендер тенглик

.

Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат ташкилоти» деб топилди

21 ноябрь 2023 йил
image

Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат университетида «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий кўрик-танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган фаол иштирокчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад:

ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш, илғор тажрибаларни аниқлаш ва умумлаштиришдан иборат.

Танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат ташкилоти» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди ва тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu