2024 йилнинг 28 ноябрь куни Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев томонидан "Таълимда хотин-қизлар ва эркаклар учун яратилган имкониятлар" мавзусида тақдимот қилинди.

Унда директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, психологлар ва тизим ташкилот мутахассислари қатнашди жами 526 нафар тингловчи қамраб олинди.

Тақдимотда таълимдаги янги имкониятлар, қабул қилинаётган қарорлар борасида маълумотлар ва маърузалар тингланди.