Коррупцияга қарши кураш

.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА «КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

12 август 2025 йил
image

 Мамлакатимизда 2017 йил 3 январда «Коррупссияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2025 йил 21- апрелдаги «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан, бугун мамлакатимиздаги барча соҳаларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳам коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш ҳамда қонунбузарлик ҳолатлари юқори бўлган ҳудудларда «Коррупциятсиз соҳа» ва «Коррупциясиз ҳудуд» каби лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳалар доирасида бугун Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида бошқарма аппарати ходимлари ва туман, шаҳар бўлими бошлиқлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси бошлиғи Шахобиддин Жўрабоев сўзга чиқиб, бугунги кунда тизимда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.

Йиғилишда пора олиш, пора бериш ва ўзлаштириш коррупциявий жиноятлар орасидаги энг оғир ва ижтимоий хавфлилиги юқори бўлган жиноятлардан бири эканлиги қайд этилди.

Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш, бунда «ноқонуний бойлик орттириш», «учинчи шахсларнинг моддий манфаатларини кўзлаб таъмагирлик қилиш» каби ҳаракатларга чек қўйиш, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, ходимларнинг коррупцияга қўл урмаслиги учун уларнинг ҳуқуқларини бузилишига йўл қўймаслик борасида масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu