Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимида мактаб директорлари иштирокида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда бошқарманинг коррупцияга қарши кураш ва комплаенс-назорат хизмати ходимлари, шаҳар ММТБ бошлиғи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг масъуллари иштирок этди.
Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги барча муассасаларда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, устоз-педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик, бериладиган кўрсатма ва топшириқ уларнинг ваколатлари доирасидан четга чиқмаган бўлиши зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.