Беруний туманидаги 51-мактабда “Биз коррупцияга қарши курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ёшларга коррупциянинг салбий оқибатларини бугундан сингдириш, бу ҳолат келажак кушандаси, умр заволи эканлигини тушунтириш мақсадида турли тадбирлар ва иншолар танлови ўтказилди.
Шунингдек, спорт тадбирлари ҳамда расмлар танловида фаол иштирок этган ўқувчилар ўз маҳоратларини кўрсатди.