Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2023 йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш механизмлар қай даражада самарали амалга оширилганлигига доир рейтинг кўрсаткичларини эълон қилди.
Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 95 та давлат ташкилоти ичида 82 балл (яхши) билан энг яхши ўринлардан бирини эгаллади.
Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги:
➖Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги — 81 балл (яхши);
➖Мактабгача таълим агентлиги — 56 балл (қониқарли)га эга бўлди.
Маълумот учун: 2023 йил натижалари бўйича ўтказилган мазкур рейтинг баҳолашда 95 та давлат ташкилотидан 42 та ташкилот фаолияти самарадорлиги «яхши» – (81-100 балл), 38 та ташкилот «қониқарли» – (55-80 балл) ва 15 та ташкилот «қониқарсиз» – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилган.