Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

Жиззахда педагоглар учун очиқ мулоқот ўтказилди

27 март 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси масъул ходимлари Жиззах вилоятида бўлиб, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбар ва ходимлари, туман ММТБ бошлиқлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир аввалида педагогларни янги методикларга ўргатиш миллий маркази катта ўқитувчиси томонидан "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча берилди.

Ҳудудларда бўлиб ўтган тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган ҳолатлардан мисоллар келтирилиб, бу борада огоҳликни ошириш ва курашиш келгусидаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиши ҳақида эслатиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув якунида мавзу юзасидан саволларга жавоб берилди.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu