Коррупцияга қарши кураш

.

Фарғонада онлайн давра суҳбати ташкилланди

4 март 2024 йил
image

Бугун Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти ҳамда коррупсияга қарши курашиш борасида тизимда олиб борилаётган ишлар борасида онлайн давра суҳбати ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Ғофуржон Садиков, бошқарма раҳбарияти ва аппарат ходимлари ҳамда жойларда ZOOM платформаси орқали шаҳар ва туманлар студияларидан Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг бошлиқлари ҳамда соҳа масъуллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ғофуржон Садиков “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида” ги Қонунинг мазмун моҳиятига тўхталиб, мазкур Қонунни соҳа ходимлари чуқур ўрганишлари муҳимлиги ва мақсадга мувофиқлигига эътибор қаратди.

Тадбир давомида Ғофуржон Садиков ва Фарғона ВПЯМЎММ ижтимоий-иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Ривожиддин Шарофиддинов томонидан Коррупсияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари, жамиятимизда содир бўлаётган фирибгарлик ва киберхавфсизлик жиноятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мазмунли ва қизиқарли ўтган суҳбат якунида иштирокчилар саволларига жавоблар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu