Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар

22 февраль 2024 йил
image

Бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров иштирокида давлатимиз раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар асосида халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдаги муҳим қайдлар: 

➖Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон делегациясининг Қатар давлатига ташрифи доирасида Парламентимизнинг 5 нафар вакили Парламент аъзоларининг коррупцияга қарши глобал ташкилоти – GOPAC аъзолигига қабул қилинди.

➖БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси – GRACE дастурини  Ўзбекистонда жорий этиш бўйича 2024-2027 йилларни мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди ва ижрога қаратилди.

➖Айни пайтда Агентлик  директори Акмал Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu