Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

Тошкент давлат педагогика университетида коррупцияга қарши кураш ҳафталиги ўтказилмоқда

24 октябрь 2023 йил
image

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда табиий фанлар ҳамда мусиқа таълими факультети деканлари, коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи ҳамда масъуллар иштирок этди.

Профилактика инспекторлари томонидан коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш,  бу борада мамлакатимизда қабул қилинган қонун, қарор ва фармонлар, улар асносида университетда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Коррупцион ҳолатлар талабаларга нафақат талабалик даврида, балки бутун ҳаёти давомида салбий оқибатларга олиб келиши бир неча мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Суҳбат давомида университет коррупцияга қарши курашиш бўлим фаолияти ҳақида тушунчалар берилиб, бўлим ишонч телефонлари ва телеграм каналлари талабаларга етказилди.

Ушбу тадбирга бағишланиб талабалар томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида расмлар чизилиб факультет биносига ўрнатилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu