Бугун коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашга бағишланган онлайн семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий назорат тузилмалари ходимлари иштирок этишди.
Ўқув семинари давомида:
– коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари асосида умумлаштирилган коррупсиявий хавф-хатарлар харитасини шакллантириш,
– коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур, коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар рўйхати ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш,
– "E-anticor.uz" электрон платформасига киритиш тартиб-қоидалари ҳақида сўз борди.