Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

Халқ таълими вазирлигида Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди

6 декабрь 2021 йил
image

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда «9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни»га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди. Тадбирда вазирлик ва ҳудудий бошқарма раҳбарлари, масъуллари, мутахассислар, соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг жамоатчилик ва фуқаролар олдида очиқлигини таъминлаш ҳамда журналист, блогерлар ҳамда фуқароларни қизиқтирган саволларга, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларга оид саволларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги 2 йил мобайнида халқ таълими тизимида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш йўналишида вазирлик томонидан бир қатор ташкилий ва амалий ишлар амалга оширилди.

Батафсил: https://bit.ly/3oupwNl

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu