Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда халқаро аудиторлик консалтинг компанияси KPMG экспертлари билан ҳамкорликда БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш" лойиҳаси бўйича ўқув-семинари ўтказилган эди.
Бугун Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вазирлик масъул ходимлари ҳамда KPMG аудиторлик компаниясининг хорижий экспертлари иштирокида Халқ таълими вазирлигида халқаро стандартларга мувофиқ коррупцияга қарши комплаенс тизимларини ташкил этиш ҳамда жорий қилиш масаласи ва юқорида қайд этилган лойиҳанинг 3-босқич якуни муҳокама этилди.
Шунингдек, “Халқ таълими тизимида ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини кучайтириш” лойиҳасини йўлга қўйишда тегишли давлат идоралари ва KPMG аудиторлик компаниясининг хорижий экспертларини жалб қилган ҳолда халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириб бориш белгилаб олинди.
Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/649