Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

Халқ таълими вазирлигида бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланиши масалалари кўриб чиқилди

6 январь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 6 январь куни Халқ таълими вазирлигида соҳада бюджет маблағларини самарали ва тўғри сарфланишини назорат қилиш, бошқа органларнинг халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларни мажбурий меҳнатга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриш ҳамда тизимда ички назоратни, коррупцияга қарши кураш тадбирларини ташкил этишнинг янги тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Айни вақтда юқорида келтириб ўтилган масалаларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ҳамда Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Йиғилишда Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасига бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш йўналишларни кучайтириш каби қатор вазифалар топширилди. Келгусида амалга ошириладиган кўплаб масалалар белгилаб олинди.

Жумладан, январь-март ойлари ички аудит хизмати ходимлари учун долзарб уч ойлик деб эълон қилинди. Эндиликда ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бўйича алоҳида «қизил» рўйхат аниқ белгилаб олинади. Ушбу ҳудудларда иш ҳақининг молиялаштирилиши ҳамда қўшимча маблағ ажратилиши жараёнлари доимий назоратга олинади. Жорий молиявий йил учун тасдиқланган бюджет харажатларининг мақсадли самарадорлик индикаторларининг ижроси ҳаққоний баҳолаб борилади.

Шунингдек, Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан халқ таълими ҳудудий бўлимлари «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилган ҳолда коррупциявий омиллар комплекс таҳлил қилинади. Ҳар бир идорага «ташхис» қўйиш ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга, ҳар чоракда бўлиб ўтадиган ҳайъат йиғилишида давлат идорасининг марказий аппаратидан тортиб, энг қуйи бўғинидаги вакилигача қамраб олувчи танқидий муҳокамалар ўтказилади. Уларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳокимлик вакилларини жалб этган ҳолда коррупция авж олган ҳудудларда «Коррупциясиз ҳудуд» лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилади.

Бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолати профилактикаси таъминланиб, уларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятига замонавий механизмлар жорий этилади.

Йиғилиш доирасида халқ таълими тизими муассасаларида аутсорсинг хизматлари, шунингдек, давлат харидлари, давлат мулки объектлари, давлат-хусусий шериклик соҳалари, «ишонч телефонлари», расмий веб-сайтлари ва бошқа долзарб масалалар бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш мақсадида ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда тегишли маълумотлар базалари билан интеграция қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu