Сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши кураш

.

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАВЗУСИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

21 ноябрь 2019 йил
image

А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИда ноябрь ойида ташкил этилган Менежерлик курси тингловчилари иштирокида “Огоҳлик давр талаби” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Назорат ва ҳуқуқий хизмати бош мутахассиси Баҳодир Қодиров “Умумий ўрта таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг долзарб масалалари” ҳамда Олмазор туман жиноят ишлари бўйича судининг раиси “Коррупция ва унинг мамлакатимиз тараққиёти, миллий қадриятларимиз, маънавиятимизга кўрсатаётган салбий таъсири” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.

Мазкур тадбирда мамлакатимиз ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи коррупция, порахўрлик, диний экстремизм, наркомания, бузғунчилик, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб-ташвиқ этиш, сингдириш каби ғаразли мақсадларга қарши тура оладиган ёшларни тарбиялаш, шу билан бирга уларда мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга доир долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu