Бугунги кунда умумтаълим мактабларида давлат-хусусий шериклик асосида ошхона ёки буфет қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, ҳудудда ошхона фаолияти йўлга қўйилмаган мактабларда соғлом овқатланишни ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари (ўқувчилар) учун имтиёзли шартларда овқатланишини таъминлаш, ошпазлик касбига эга бўлган ҳудудда ишсиз бўлган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини иссиқ ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, ошхона ва буфетлари мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базаси ҳолатидан келиб чиқиб ташаббускор тадбиркорлик субъектларига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда 10 йил муддатгача давлат-хусусий шериклик асосида бериш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Шу муносабати билан, Халқ таълими вазирлиги халқ таълими тизимидаги ошҳоналарни давлат-хусусий шериклик асосида бериш ва янги ошхоналар қуриш бўйича хусусий сектор вакилларини ҳамкорликка чақиради.
Лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга ҳамда “Умумтаълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштиришга қўйилган талаблар”га жавоб берувчи таклифларини тақдим этишлари керак:
1. Умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома.
2. Махсус моддий-техника базаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.
3. Бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси;
4. Талабгорнинг таълим муассасаси ошхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича истиқбол режаси ва таклифлари.
5. Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида
олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техника базаси (замонавий технологик жиҳозлар), озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган талабгорлар иштирок этишлари мумкин.
Лойиҳани давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳужжатларни тўлдирган ва тасдиқланган ҳолда Вазирликка тақдим этишлари зарур:
Лойиҳа концепцияси шакли
Республика бўйича танланган ҳудудлар тўғрисида маълумот
Диққат! Лойиҳа таклифлари жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади. Қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, 2А-уй (почта индекси: 100011) манзили бўйича Вазирлик девонхонасига шахсан тақдим этишлари ёки info@xtv.uz ҳамда gchpmno@gmail.com электрон почтаси орқали юборишлари сўралади.