2022-2023 янги ўқув йилида “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади

31 август 2022 йил
image

2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланади.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам “Мустақиллик дарслари”да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида хусусан сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти, таълимдаги ислоҳотлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва бошқа бир қатор кўрсатгичлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан сценарий ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қуйидаги ҳаволалар орқали сценарий ва тавсияларни юклаб олишингиз мумкин:

Маънавий-маърифий тадбир (“Биринчи қўнғироқ”)нинг НАМУНАВИЙ СЦЕНАРИЙСИ ва ТАВСИЯЛАР

Юклаб олиш

Давлат умумтаълим мактабларида 2022/2023-ўқув йилининг дастлабки кунида ўтказиладиган “Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзуларни ўқитишда фойдаланиш тавсия этилаётган ТEЗИСЛАР (ПЕДАГОГЛАР УЧУН)

Юклаб олиш

“Мустақиллик дарси” ТАҚДИМОТИ

Юклаб олиш

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu