Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фарғона вилоятида (Фарғона шаҳар собиқ 14, 16, 26, собиқ 1 интернат, Қувасой шаҳар 5, Қўқон шаҳар 29, Данғара тумани 85 интернат, Тошлоқ тумани 8, Бешариқ тумани 4, Фурқат тумани 16, Бағдод тумани 3-сонли) умумтаълим мактабларининг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача ва умумтаълим мактабларини ташкил этиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-440-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа муддати 20-йил.
Контактлар:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 100011, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2а-уй. Давлат-хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси 55-503-74-00 (1101, 1110)
Электрон почта манзили: info@uzedu.uz; s.ashurov@uzedu.uz., a.nishonov@uzedu.uz