2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг барча умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф (1–4-синфлар)ларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур жараёнларда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларининг ўз таклиф этаётган ва шакллантирилган 5 кунлик намунавий таомнома-технологик хариталарини info@xtv.uz электрон почтаси ёки 90-960-72-74 Телеграм манзилига юборишларини сўраймиз.
Намунавий таомнома-технологик хариталарини 2023 йил 31 май кунига қадар йўллашингизни сўраймиз.