Заявления

.

Халқаро немис тили олимпиадаси мақоми асосий фан олимпиадаларининг республика босқичига тенглаштирилган

1 август 2024 год
image

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 562-сон қарорига мувофиқ, Халқаро немис тили олимпиадаси мақоми асосий фан олимпиадаларининг республика босқичига тенглаштирилган.

Унга кўра, ушбу олимпиадада:

1-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баравари;

2-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари;

3-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари ҳамда ғолиб ўқувчиларнинг ўқитувчисига базавий ҳисоблаш миқдорининг — 50 баравари миқдорида пул мукофотлари белгиланган.

Шунингдек, Немис тили фани бўйича олимпиада ғолибига олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида шу фандан максимал балл берилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu