Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

ОҚИЛОВ
ҚОДИР
РАЖАББОЙ ЎҒЛИ

Соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Оқилов Қодир Ражаббой ўғли 1981 йил 19 июнь куни таваллуд топган. 2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: 

республикадаги мавжуд таълими муассасаларини бино-иншоотларини хатловдан ўтказиш, улардаги мавжуд ўқув ва ёрдамчи бинолари ҳолатини аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш; 

таълим муассасаларини қурилиш-таъмирлаш (янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатлар асосида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаларини тайёрланиши бўйича мониторинг тизимини ўрнатиш ва ҳар 15 кунда раҳбариятга маълумот киритиб бориш; 

ҳудудларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилаётган муассасаларда ишларнинг боришини ўрганиб бориш ҳамда ҳолат юзасидан вазирлик раҳбариятига таклиф киритиб бориш; 

халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларини спорт иншоотлари билан таъминланганлиги бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда спорт заллари мавжуд бўлмаган муассасаларда уларни қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 

янгидан қурилаётган уй-жойлар, массивларни жойлашуви, улардаги аҳоли сони ҳамда яқин атрофдаги таълим муассасаларини жойлашувини ўрганиш ва натижалари юзасидан янги мактаб биноларини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 

таълим муассасаларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича иш турлари ва уларга сарф этиладиган маблағ миқдорларини аниқлаш (бино ва иншоотлар том қисми, иссиқлик тизими, цинган ойналарни алмаштириш, бинони жорий таъмирлаш ва бошқалар); 

таълим муассасаларига кўмир (брикет) ва суюқ ёқилғиси эҳтиёжини аниқлаш ҳамда ҳар бир муассаса кесимида эҳтиёжларни шакллантириш; 

кўмир (брикет) ва суюқ печь ёқилғини етказилиши юзасидан мониторинг юритиш; 

таълим муассасаларидаги яроқсиз, қўлбола ва маънавий эскирган иситиш қозонлари, иситиш печлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириш ва вазирлик раҳбариятига уларни алмаштириш бўйича таклиф киритиш; 

юқори ташкилотлардан келадиган топшириқлар, жойлардан тушадиган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш, жавоб хатларини йўллаш;

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu