Сайт тест режимида ишламоқда

Танловлар

.

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ: 2 НАФАР ЭНГ ЯХШИ ЎЗБЕК ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИГА 30 МИЛЛИОН СЎМДАН, 2-ЎРИНГА – 20 МИЛЛИОН СЎМДАН, 3-ЎРИНГА – 10 МИЛЛИОН СЎМДАН БЕРИЛАДИ

27 июль 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўзбек тили фани ўқитувчилари орасидан маҳоратли, ташаббускор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда ўзбек тилининг давлат тили сифатида ўқитилиши бўйича замонавий ёндашувларни қўллашга қаратилган амалий ишланмалар кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида  «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқитувчилар жорий йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қуйидаги  ҳавола орқали рўйхатдан ўтадилар: https://bit.ly/3y0BdAG 

Танлов уч босқичда ўтказилади:

1-босқич: жорий йилнинг 13-центабридан 18-центабрига қадар туман (шаҳар) миқёсида;

2-босқич: жорий йилнинг 27-центабридан 30-центабрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида;

3-Республика босқичи: жорий йилнинг 18-20-октабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танлов икки йўналишда: таълим ўзбек тилида бўлган таълим муассасалари ҳамда рус ва қардош тилларда бўлган таълим муассасаларидаги ўқитувчилар ўртасида алоҳида аниқланади.

Танлов ғолиблари ўзбек тили байрами арафасида:

1-ўрин соҳиби  «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» I даражали дипломи, 30 млн. сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони; 

2-ўрин соҳиби «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» II даражали дипломи, 20 млн. сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони; 

3-ўрин соҳиби «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» III даражали дипломи, 10 млн. сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланадилар.

Азиз ўқитувчилар, Сиз ҳам ўз иштирокингиз билан иқтидорингизни намоён қилинг!

 

 «ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЗБЕК ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ» ТАНЛОВИ НИЗОМИ

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu